Владимир Путин Ўзбекистонга Россия газини етказиб бериш қачон бошланиши ҳақида гапирди

Фото: пресс-служба Кремля

Ўзбекистонга Россия газини етказиб бериш октябрь ойида бошланади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин «Валдай» халқаро мунозара клуби йиғилишида маълум қилди, дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради Кремль матбуот хизмати. Бу ҳақда “Газета” нашри ёзади.

«Биз бу борада биргаликда иш олиб бордик. Қозоғистонлик дўстларимиз қувур тизимининг ўзларига тегишли қисмини тиклаш режасини амалга оширди, Ўзбекистон ҳудудида ҳам шундай бўлди. „Газпром“ эса буни Россия Федерацияси ҳудудида амалга ошириши керак эди, баъзи техник имкониятларни қайта созлаш ишлари шулар жумласидандир. Чунки, яна бир бор такрор айтаман, газ совет даврида бир йўналишда берилган бўлса, энди уни бошқа йўналишда бериш керак», — деди Владимир Путин.

Унинг таъкидлашича, газ таъминоти лойиҳаси амалга оширилади, «техник жиҳатдан бу аллақачон амалга оширилган».

«Жорий йилнинг октябрь ойида тўлиқ етказиб бериш ишлари кичик ҳажмларда бошлаб турилади, бироқ бу Қозоғистон иқтисодиёти учун ҳам, Ўзбекистон иқтисодиёти учун ҳам жуда муҳим. Йилига уч миллиард кубометр етказиб берамиз, кейин эса кўпайтиришимиз мумкин», — деди у.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойида Ўзбекистон ҳукумати ва Россиянинг «Газпром» компанияси ўртасида Россия газини мамлакатга етказиб бериш бўйича келишув, шунингдек, ёнилғини қабул қилиш ва ташиш учун газ ташиш тизимини тайёрлаш бўйича «йўл харитаси» имзоланган эди.

Кейинроқ Ўзбекистон Энергетика вазирлиги «Газпром» билан шартнома икки йилга тузилгани, етказиб бериш ҳажми кунига 9 миллион куб метр, йиллик ҳажми қарийб 2,8 миллиард куб метр бўлишини маълум қилган.

Қозоғистон орқали Ўзбекистонга Россия гази транзит орқали етказиб бериш октябрь бошида бошланиши кутилган эди, бироқ 4 октябрь куни Қозоғистон энергетика вазири Алмасадам Саткалиев Қозоғистон Россия газини Ўзбекистонга шу ой охиридан бошлаб юборишини маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, бу Қозоғистон ҳудудида газни ҳисобга олиш учун алоҳида линия ажратилган ҳолда таъмирлаш ишлари якунланаётгани ва транзитни таъминлаш имконияти билан боғлиқ ишга тушириш ишлари олиб борилаётгани билан боғлиқ.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.