Водийдаги ноқулай об-ҳаво туфайли айрим рейслар пойтахтга кўчирилди
Фарғона водийсидаги об-ҳаво шароити туфайли рейсларга чекловлар ўрнатилди, ва парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида HY9829/9830 Наманган – Екатеринбург – Наманган, HY9809/9810 Наманган – Омск – Наманган йўналишлари ўзгартирилган жадвал бўйича Тошкент халқаро аэропортига ва Тошкент халқаро аэропортидан амалга оширилади, деб ёзяпти Ўзбекистон ҳаво йўллари матбуот хизмати.
«Рейслар вақти ўзгартирилган йўловчилар учун, жарима тўловларисиз чипталарни кейинги учиш саналарига қайта брон қилиш ёки чипта учун тўланган пул миқдори тўлиқ қайтариб олиш ҳуқуқига эга. Ноқулайлик учун узр сўраймиз», – дейилган хабарда.
HY9829/9830 авиақатновлари, Тошкент – Екатеринбург- Тошкент йўналиши бўйича:
🛫 Тошкентдан учиб кетиш маҳаллий вақт билан соат 07:05;
🛬 Екатеринбургка учиб келиш маҳаллий вақт билан соат 10:30 да;
🛫 Екатеринбургдан учиб кетиш маҳаллий вақт билан 12:25 да;
🛬 Тошкентга учиб келиш маҳаллий вақт билан 15:35 да.
HY9809/9810 авиақатновлари, Тошкент – Омск – Тошкент йўналиши бўйича:
🛫 Тошкентдан учиб кетиш маҳаллий вақт билан 18:20;
🛬 Омскга учиб келиш маҳаллий вақт билан 21:00 да;
🛫 Омскдан учиб кетиш маҳаллий вақт билан 22:30;
🛬 Тошкентга учиб келиш маҳаллий вақт билан 01:10 (эртаси куни).
Юқоридаги рейслар йўловчиларига рейсларни рўйхатдан ўтиш вақтидан эртароқ Тошкентга мустақил равишда етиб кетишлари тавсия этилади. Россия шаҳарларидан юқорида кўрсатилган рейслар бўйича саёҳат қилаётган йўловчилар Тошкент аэропортига етиб келганларида мустақил равишда муқобил транспортда Наманганга боришлари тавсия этилади.
Шарҳлар