Вояга етмаган қизни зўрлашда гумон қилинган шахснинг уйида гиёҳванд моддалар топилди
Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида 4 ёшли қизчага жинсий тажовуз қилганликда гумонланиб, 41 ёшли эркак қўлга олинган.
Тошкент вилояти ИИББ томонидан терговга қадар текширув чоғида гумонланувчи 41 ёшли Б.Д.нинг уйидан уй анжомлари солинган идишда сақланаётган 15 грамм марихуана топилгани ҳақида хабар беради.
Эркакга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми (Ғайритабиий шаклда жинсий эҳтиёжни мажбуран қондириш) ва 273-моддаси 5-қисми (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шу жумладан) билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи қўлга олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар