Волейбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Шри-Ланкада олтин медални қўлга киритди
Шри-Ланкада “CAVA U20 Men’s Volleyball Championship 2024” волейбол турнири якунланиб, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси олтин медални қўлга киритди.
Мусобақада Ўзбекистон терма жамоасидан ташқари Қирғизистон, Непал, Туркманистон, Мальдив ороллари ҳамда турнир мезбони Шри-Ланка терма жамоалари иштирок этди. Ҳал қилувчи баҳсда ўзбекистонлик волейболчилар Шри-Ланка терма жамоаси билан тўқнаш келди ва 3:1 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.
Эслатиб ўтамиз, турнир якунига кўра Оғабек Ҳайдаров “Энг яхши ўйинчи”, Мирзиёд Муродов “Энг яхши либеро”, Саиджамол Миробиддинов “Энг яхши ҳужумчи” йўналишида ғолиб деб топилди.
Улашиш:
Шарҳлар