ВТБ Навоий кон-металлургия корхонасига 1 млрд долларлик кредит линиясини тақдим этади
ВТБ гуруҳи, «Навоий КМК» ва «Навоий ГМК» АЖ Навоий кон-металлургия корхонасини молиялаштириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим тузди. Ҳужжат остида ВТБ банки бошқарувининг раиси Андрей Костин ва Навоий КМК бош директори Қувондиқ Саноқулов имзо чекди. Маросим “Ўзбекистон: иқтисодий ислоҳотларнинг ютуқлари ва истиқболлар” форуми доирасида Тошкентда бўлиб ўтди. Бу ҳақда банк пресс-релизида сўз боради.
Ҳужжат ВТБ банк томонидан корхонани молиялаштиришнинг асосий шартларини ўз ичига олган. Унинг доирасида томонлар комбинатнинг инвестицион дастурини молиялаштиришни режалаштирмоқда. Кредит линиясининг умумий ҳажми 5 йилга 1 млрд АҚШ долларини ташкил қилади.
«Навоий комбинати билан келишув – ВТБ учун Ўзбекистондаги энг йирик битим. У корхонани, мамлакатнинг бутун кон-металлургия тармоғини ва турдош тармоқларни ривожлантириш учун янги имкониятларни очишига умид қиламиз. Биз ҳамкасбларимизга нафақат молиявий елкамизни, балки инвестицион дастурни амалга ошириш масалалари бўйича чуқур экспертизани ҳамда ESG-кун тартибини амалга ошириш билан бир қаторда халқаро капитал бозорларидаги фаолиятни ҳам тақдим этишга тайёрмиз», — дейди президент — ВТБ банк бошқаруви раиси Андрей Костин.
Шарҳлар