WBА рейтингида ўзбекистонлик уч боксчи биринчиликдан жой олди
Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBА) май ойи якунларига кўра, ўзининг янгиланган рейтинг жадвалини эълон қилди. Ушбу рўйхатдан 8 нафар ўзбекистонлик боксчилар ҳам жой олди. Улардан 3 нафари ўз вазнларида шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллади. Жумладан, Исроил Мадримов супер ярим ўрта вазн тоифасида, Ҳасанбой Дўсматов минимал вазнда, Муроджон Аҳмадалиев эса биринчи ярим енгил вазн тоифасида биринчи ўринни эгаллади.
«Ярим енгил вазнда мамлакат шарафини ҳимоя қилаётган Отабек Холматов ва супер ўрта вазндаги Бектемир Мелиқўзиев эса рейтингнинг тўртинчи ўрнига жойлашди. Шунингдек, Муҳаммад Шехов биринчи ярим енгил вазнда, Ботир Аҳмедов эса супер енгил вазн тоифасида кучли ўнликни якунлаб берди», – дейилади хабарда.
Улашиш:
Шарҳлар