We Digital ва AIM Lab нейротармоқлар ёрдамида Ўзбекистоннинг буюк аёллари тарихини жонлантирди

Фото: We Digital

“Орзу сари бораётган аёллар” махсус лойиҳаси Ўзбекистонда маданият, фан ва саноат соҳаларида фаолият кўрсатган биринчи ва атоқли аёлларга[1] бағишланган тўққизта роликдан иборат туркум. Лойиҳа TBC Bank Uzbekistan ташаббуси билан амалга оширилди.

We Digital ва AIM Lab жамоалари қаҳрамонларнинг портретларини яратиш, анимация ва таҳрирлаш учун турли сунъий интеллект (СИ) воситаларидан фойдаланди. Лойиҳа устида ишлашда оммавий ахборот воситаларидаги нашрлар ва фотосуратлар қўлланилди.

AIM LabWe Digital агентлигининг СИ лабораторияси. AIM Lab жамоаси сунъий интеллект воситаларидан фойдаланган ҳолда маркетинг, ижодкорлик ва контент ишлаб чиқариш соҳасидаги лойиҳалар ва маҳсулотларни ишлаб чиқади.

“Орзу сари бораётган аёллар” ХХ асрда Ўзбекистонда яшаб, қийинчиликлар, ижтимоий қаршилик ва қолипларни енгиб ўтиб, ўз даври аёллари учун янги бўлган касбларни эгаллаган тўққиз нафар ҳақиқий аёл ҳақида ҳикоя қилади.

“Бугунги кунда Ўзбекистонда гендер тенглиги мавзуси тобора долзарб бўлиб бораётган бўлса-да, бизнинг фикримизча, ўзбек медиа маконида хотин-қизларнинг эришаётган ютуқлари ҳақидаги замонавий, қизиқарли контент ҳали ҳам етишмаяпти. Биз Ўзбекистондаги замонавий қизлар ва ёш аёллар учун намуна бўладиган долзарб ва қулай контентни кўришни истаймиз. “Орзу сари бораётган аёллар” ана шундай лойиҳа, деб ҳисоблаймиз, – дейди We Digital арт-директори Элбек Нурмухамедов.

“Ўзбекистон аёллари ўз тақдирини мустақил танлаш ҳуқуқига эга ва бу танлов ижтимоий стереотиплар ёки нотўғри қарашлар билан чекланмаслиги керак. “Орзу сари бораётган аёллар” лойиҳаси ҳар бир аёл ақл бовар қилмайдиган куч ва унинг атрофидаги дунёни ўзгартириш қобилиятига эга эканлигини эслатиш учун мўлжалланган. Шуни алоҳида таъкидламоқчимизки, аёлларнинг бугунги ва келажак авлодлари ўтмишда барча тўсиқларга қарамай, қийинчиликларни енгиб ўтиб, ўз орзулари сари интилиши шарофати билан юксакликка эриша олади. Ушбу лойиҳа уларнинг жасоратига ҳурмат ва барчамизга гендер тенглиги ва аёлларнинг жамиятга қўшган ҳиссасини эътироф этиш муҳимлигини эслатиб туради» – дейди Ҳикматилла Убайдуллаев, AIM Lab раҳбари.

Лойиҳа устидаги ишлар қандай кечди

Сунъий интеллект воситаларидан фойдаланган ҳолда муаллифлар чекланган вақт кам миқдордаги маълумотлар ва фотосуратлар шароитида юқори сифатли маҳсулотни яратишга муваффақ бўлишди.

Сунъий интеллектнинг турли воситалари We Digital ва AIM Lab мутахассисларига ушбу қийинчиликларни енгишга ёрдам берди. Шу билан бирга, техник имкониятларга қарамай, жараён машаққатли ва эҳтиёткорлик билан инсон назорати ва иштирокини талаб қилди.

Биринчи босқич концепцияни ишлаб чиқиш, сценарийларни ёзиш ва тасдиқлашдан иборат бўлди. Шундан сўнг, статик кадрлар генерацияси, кўрсатмалар яратиш (нейротармоқлар учун сўровлар) ва портрет ҳаволаларини яратиш учун мавжуд фотосуратлар тикланди.

Фотосурат: We Digital

Кейинчалик яхлит ва юқори сифатли портретларни яратиш ва қаҳрамонлар анимацияси жараёни амалга оширилди. Бу босқич энг узоқ ва энг кўп меҳнат талаб қиладиган босқич эди, чунки у генерацияларда доимий тузатишларни талаб қилди. Охирги босқичларда монтаж ва овоз бериш ишлари амалга оширилди.

Одатий график муҳаррирлар ва таҳрирлаш дастурларига қўшимча равишда муаллифлар ChatGPT4, Midjourney, Runaway, Topaz каби СИ воситаларидан фойдаландилар.

Натижа

“Орзу сари бораётган аёллар” лойиҳаси TBC Bank Uzbekistan каналларида эълон қилинди ва маҳаллий Телеграм каналларида тилга олинди. Умумий кўришлар сони 4 миллиондан ортиқни ташкил этди.

Фотосурат: We Digital

[1] Қаҳрамонлар:

Собира Холдарова (1907–1984) – биринчи профессионал ўзбек журналисти

Мақсума Кариева (1903-1946) — Ўзбекистондаги биринчи актрисалардан бири

Зулфия Умидова (1897–1980) – биринчи шифокор аёл, тиббиёт фанлари доктори

Башорат Мирбобоева (1916–2010) – биринчи поезд ҳайдовчи ва парашютчи аёл

Тамарахоним (Петросян) (1906-1991) – атоқли раққоса, педагог ва ўзбек рақсининг ислоҳотчиси.

Шамсирой Хасанова (1917 – 1956) – биринчи профессионал ўзбек рассоми

Неля Атауллаева (1931-1974) – ҳужжатли фильмлар бўйича биринчи режиссёр

Илария Райкова (1896–1981) – Ўзбекистон ва Тожикистоннинг атоқли олими, биология фанлари доктори.

Хадича Сулаймонова (1913–1965) – Марказий Осиёдаги биринчи аёл юридик фанлар доктори

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.