WGF: Ўзбекистон терма жамоасининг “ЖЧ-2026”га чиқиш эҳтимоли 82,8% ни ташкил қилади

Фото: АФУ

Саралаш босқичи 3-турида Эрон билан дуранг ўйнаганидан сўнг, Ўзбекистоннинг футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиш имконияти сезиларли даражада ошди. We Global Football портали маълумотларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионатига чиқиш эҳтимоли 82,8 фоизгача ошган.

Мутахассисларнинг фикрича, Эрон билан муваффақиятли дуранг Ўзбекистон терма жамоасига гуруҳдаги ўрнини мустаҳкамлаш имконини берди. Эндиликда миллий терма жамоа “А” гуруҳида фақат Япония (99,99 фоиз), Эрон (98 фоиз) ва Жанубий Корея (97,5 фоиз)дан ортда қолган ҳолда тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Кейинги турда Ўзбекистон терма жамоаси БАА билан майдонга тушади. Учрашув 15 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 19:00да бўлиб ўтади.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.