WODA тақиқланган моддалар рўйхатини янгилади

Foto: judouz

Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WODA) спортда тақиқланган моддаларнинг янгиланган рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақида Ўзбекистон Дзюдо Федерацияси хабар бермоқда.

Ўзгаришлар WODA Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилишида маъқулланди ва 2025 йилнинг 1 январ кунидан мазкур тақиқ кучга киришини таъкидлади.

Хусусан, «ксипамид» тақиқланган диуретиклар ва маскаланувчи воситалар қаторига киритилган бўлса, «мидодрин» ва «тезофензин» стимулятор сифатида таснифланди.

Шунингдек, «гуанфатсин» эса тақиқланган моддалардан чиқариб ташланади. «Элаcестрант» антиестрогеник модда сифатида гормонал ва метаболик модуляторлар рўйхатидан ўрин олди.

Шу жумладан, қон топшириш (аферез усули) ва унинг таркибий қисмлари, шу жумладан плазма, эритроцитлар, лейкоцитлар, тромбоцитлар ва периферик қон илдиз ҳужайралари энди тақиқланмайди. Бироқ, бунинг учун улар махсус аккредитацияланган донорлик марказида ўтказилган бўлиши лозим.

Тақиқланган моддаларнинг янгиланган рўйхатини www.wada-ama.org сайти орқали тўлиқ билиб олишингиз мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.