Ўзбекистонлик талабалар Work and Travel дастури бўйича Германияга ишга таклиф қилинмоқда
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Германиянинг HoVo Agency ташкилоти 2024 йил ноябрь-декабрь ва 2025 йил январь ойларида Ferienjob — work and travel дастури бўйича Германияга 3 ойлик мавсумий ишларга жалб қилади.
Соҳалар:
— Ишлаб чиқариш;
— Саноат;
— Омборхона логистикаси;
— Қадоқлаш;
— Гастрономия.
Талаблар:
– Олийгоҳларнинг фақат сиртқи бўлими талабалари;
– 2024 йил ноябрь-декабрь ва 2025 йил январь ойларида таътил даври;
– 18 ёшдан 35 ёшгача;
– Рус, инглиз ёки немис тилини билганлар учун афзалликлар мавжуд;
– Соатига 14 евро (брутто);
Афзалликлар:
– Виза ҳужжатларини тайёрлаш ва бутун жараён давомида кўмак;
– Турар-жой топишда кўмак (шаҳар ва иш жойига қараб 450 евродан 600 еврогача).
Батафсил маълумот олиш учун қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилиш мумкин: (93) 454-64-27, (99) 025-95-95
Шарҳлар