Эндиликда ўзбекистонликлар Қатарга бориб ишлаш имкониятига эга бўлади
2 июнь куни Камбағалликни қичқартириш ва Бандлик вазири Беҳзод Мусаев ва Қатар меҳнат вазири Али бин Самиҳ ал-Маррий бошчилигидаги делегациялар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда икки давлат ўртасида меҳнат миграциясини тартибга солиш бўйича ҳукумат келишувига мувофиқ Ўзбекистондан Қатарга меҳнат ресурсларини жалб қилиш, уларни тайёрлаш ва жўнатишни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинган.
Томонлар келишувни амалга ошириш механизмларини муҳокама қилишга киришган. Йиғилишда аниқланган асосий муаммолардан бири тил муаммоси бўлган. Шу муносабат билан Беҳзод Мусаев ушбу муаммони бартараф этиш учун мавжуд тажрибага таянган ҳолда меҳнат ресурсларини тизимли равишда тайёрлашни таклиф қилган.
Қатарга хорижлик ишчи кучи, биринчи навбатда, тиббиёт, таълим, ахборот технологиялари, саноат озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, меҳмонхона хизматлари ва оммавий ахборот воситаларида зарур.
Чет эллик ишчиларнинг ҳуқуқлари давлат томонидан ишончли ҳимоя қилинади. Ижтимоий ҳимоя, тиббий суғурта, ойлик ҳаражатлар, транспорт ва хорижлик ишчиларнинг турар жойи тўлиқ иш берувчи – Али бин Самиҳ ал-Маррий томонидан қопланади.
Шарҳлар