World2Fly авиакомпанияси Испаниядан Ўзбекистонга рейсларни йўлга қўймоқда

Фото: Uzbekistan Airports

Испаниянинг World2Fly авиакомпанияси Мадридни Ўзбекистоннинг икки шаҳри – Тошкент ва Урганч билан чартер рейслари орқали боғлайди. Мадрид-Тошкент йўналиши бўйича биринчи йўловчи рейси 2024 йил 23 майга белгиланган. Биринчи самолёт бортида Ўзбекистонга сайёҳлар қаторида Испаниянинг йирик туризм операторлари, журналист ва блогерлар ҳам келишмоқда.

Мадрид – Тошкент – ​​Мадрид ва Мадрид – Урганч – Мадрид йўналишлари бўйича парвозлар ҳар икки ҳафтада бир марта амалга оширилиши режалаштирилган. Парвозлар Airbus A330-300 типидаги самолётларда амалга оширилади. Эслатиб ўтамиз, биринчи босқичда чартер рейслар июнь ойи охиригача давом этади ва 2024 йилнинг сентябрь ойидан октябригача қайта тикланади.

World2Fly испан йўловчи авиакомпанияси бўлиб, 2020 йилда ташкил этилган бош қароргоҳи Пальма-де-Мальоркада (Испания) жойлашган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.