,

WSJ текшируви: Қозоғистон Пригожиннинг исёнини бостиришга ёрдам беришдан бош тортганди

Фото: yep.uz

Ақўрда (Қозоғистон Республикаси президентининг қароргоҳи) The Wall Street Journal нашри томонидан ўтказилган Евгений Пригожиннинг исёни ва унинг кейинги тугатилиши ҳақидаги текширувига изоҳ берди, деб ёзади Orda.kz.

Мақола муаллифларининг таъкидлашича, вагнерчилар қўзғолони пайтида Кремль Қозоғистон расмийларига ёрдам сўраб мурожаат қилишга мажбур бўлган, аммо рад жавобини олган.

Бироқ Ақўрда Москвадан қўнғироқ бўлгани ҳақидаги маълумотни рад этмоқда.

«Бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди», – дейди президент маслаҳатчиси ва унинг матбуот котиби Берик Уали Orda.kz нашрига берган қисқача изоҳида.

Қайд этамиз, WSJ маълумотларига кўра, Россия махсус хизматлари ёрдам сўраб нафақат Қозоғистон, балки Беларусга ҳам мурожаат қилган.

“Қозоғистон билан боғланиш энг ёмон сценарийдан ҳимояланиш вариантларидан бири эди. Бундан бир йил аввал Россия қонли воқеалардан кейин тартиб ўрнатиш учун бу ерга ўз қўшинларини юборганди. Агар Россия армияси вазиятдан чиқа олмаса, уни Қозоғистон қўллаб-қувватлашига умиди бор эди. Бироқ Украинага бостириб кирганидан кейин Россиядан узоқлашган президент Қосим-Жомарт Токаев бу фикрдан воз кечди. Натижада Беларусь етакчиси Александр Лукашенко воситачи бўлди”, — дейилади материалда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.