,

Xалқаро валюта жамғармаси Украинага 1,1 млрд доллар ажратади

Фото: vesti.az

Халқаро валюта жамғармаси вакиллари ва Украина ҳукумати 15,6 миллиард долларлик ёрдам дастуридан 1,1 миллиард долларлик транш ажратиш бўйича келишувга эришди. Тегишли баёнот XВЖ сайтида чоп этилди.

Унга кўра, ташкилотнинг маблағ ажратиш тўғрисидаги қарорига Украина ҳукумати мамлакат иқтисодиётини июнь ойи учун дастурда белгиланган барча миқдорий кўрсаткичлар мезонларига мослаштириш орқали ажратилади.

Шунингдек, ХВЖнинг ижобий қарорига Киев билан ҳарбий можаро шароитида Украинанинг макроиқтисодий барқарорлигини сақлашга қаратилган сиёсатни ўзгартириш ва ислоҳотлар бўйича келишувларга эришилгани сабаб бўлди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.