Xalq banki тўлов тизимидаги носозлик сабаб 11 миллиард сўм йўқотди
Ташқи иқтисодий фаолият «Ўзмиллийбанк» бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган 33 ёшли Фарруҳ Омонов тизимга кириб, МИБ, нотариус ва Давлат хизматлари маркази учун амалга оширилган тўловларни 4 331 ҳолатда фуқаролардан нақд пул кўринишида олиб, Халқ банкига жами 944 миллион 500 минг сўм зарар етказган. У пулларнинг келиб чиқишига қонуний тус бериш мақсадида автомашина сотиб олгани аниқланган.
«Бундан ташқари, судланувчи 32 ёшли Фазлиддин Омонов Xalq mobile’даги носозликдан фойдаланиб, давлат ташкилотларига амалга оширилган қарийб 648 миллион сўмни ўзлаштирган ва ушбу пулларга 2 та автомашина харид қилган. Шунингдек, 33 ёшли Фарҳод Расулов тизимда келиб чиққан носозликни била туриб, МИБ, ФҲДЁ, солиқ, ДТМ ва ИИВ ЙҲХДХ ҳужжатлари ва жарималари учун амалга оширилган нақд пул кўринишидаги тўловлардан 17 812 та ҳолатда 9 миллиардга яқин суммани қўлга киритиб, ушбу пулларнинг 312 минг долларига Дубайдан 3 хонали уй, 2 та Captiva, 2 та электромобил (BYD ва Nissan) ва яна 2 та автомашина харид қилган», – дейилади хабарда.
Навбатдаги судланувчи «Surxonagro kimyo» МЧЖ раҳбари Юсуф Эшпўлатов ҳам тўлов тизимидаги мазкур носозликдан хабардор бўла туриб, 41 та ҳолатда турли фуқароларнинг номидан МИБнинг онлайн аукцион тўловлари учун фуқаролардан қарийб 700 миллион сўм нақд пул олгани ва уни шериклари билан ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборгани аниқланган.
Биринчи инстанция ҳукмига кўра, Фазлиддин Омонов ва Фарруҳ Омонов 5 ярим йил, Фарҳод Расулов 11 йил, Юсуф Эшпўлатов эса 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.
Шарҳлар