Бухоролик ўқувчилар халқаро олимпиадада ғолиб бўлди

Фото: uza.uz

Туркманистон давлатининг Аркадағ шаҳрида ўтказилган Халқаро математика олимпиадасида Ўзбекистон жамоаси иштирок этиб, умумий ҳисобда 9 та медални қўлга киритди. Ушбу медалларнинг 7 таси айнан бухоролик ўқувчиларга насиб этди.

Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси Юсуфжон Ортиқов  олтин медалга сазовор бўлган бўлса,  шу мактабнинг 11-синф ўқувчиси Фарҳод Очилов, 9-синф ўқувчиси Муроджон Маматов, 9-синф ўқувчиси Анвар Рустамов, Бухоро шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Миршод Муҳаммедов, Жондор туманидаги 46-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Улуғхўжа  Бафоев, Олот туманидаги 10-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Хушнудбек Дурдиевлар кумуш медаллар соҳиби бўлди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.