Ўзбекистондаги 3 та ОТМ нуфузли халқаро рейтингдан ўрин олди

Foto: “Hudud24”

Буюк Британиянинг нуфузли Times Higher Education халқаро рейтинг ташкилоти World University Rankings-2025 ТОП-1000 олий таълим ташкилотлари рўйхатини эълон қилди.

Илк бор ушбу рейтингда республикамизнинг 3 та олий таълим муассасаси — “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети 601-800 ўринни, Ўзбекистон миллий университети 1001-1200, Тошкент ахборот технологиялари университети 1501-ўринни эгаллади.

Бундан ташқари 48 та Ўзбекистон олий таълим ташкилоти репортёр (даъвогар) мақомида рўйхатга киритилди.

ТHЕ ҳисоботида қайд этилишича тадқиқот сифати мезони таҳлилига кўра Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг ушбу мезондаги натижалари жаҳон ўртача кўрсаткичидан юқори эканлиги таъкидланди.

Маълумот учун, Times Higher Education рейтинг ташкилоти дунёнинг 133 давлатининг 2 860 дан ортиқ олий таълим ташкилотлари орасида уларнинг халқаро даражадаги академик нуфузи, илмий нашрлар фаоллиги, иқтибослик самарадорлиги, билимлар трансфери, халқаро ҳамкорлик ҳамда илм-фан ва ижтимоий соҳа равнақига қўшган ҳиссаси мезонлари асосида баҳолаб келади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.