Ҳайдовчи мастликни текширувдан бош тортса 3 йилгача автомобиль бошқаришдан маҳрум қилинади

Ҳайдовчи мастлик ҳолати бўйича текширувдан бўйин товласа, 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача муддатга транспортни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади ва 5 млн 100 минг сўм миқдорида жаримага тортилади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот телеграм канали ёзмоқда.

«Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспортни бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилса, 10 млн 200 минг сўм миқдорида жарима ёки 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади», – дейилади хабарда.

Мазкур ҳуқуқбузарликнинг мопед, велосипед ҳайдовчи, уловли аравани бошқариб борувчи шахс томонидан содир этилиши БҲМнинг 3 баравари ( 1 млн 20 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.