Хайрия ҳашарида кам таъминланган оилаларнинг уй-жойлари ҳам таъмирланган
Умумхалқ хайрия ҳашар кунларида 12 553 та кам таъминланган оиланинг 214 минг кв.метрдан ортиқ уй-жойи ҳашар йўли билан таъмирланди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Жобир Асқаров АОКАда ўтказилган брифингда.
Хабарга кўра, “30 602 нафар эҳтиёжманд оила, шундан 10 150 нафар ногиронлиги бўлган ва ёлғиз қарияларнинг ҳолидан хабар олиниб, моддий ёрдам кўрсатилган”.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 1 млн 520 мингдан ортиқ манзарали ва 2 млн 314 минг мевали дарахт кўчатлари экилган ҳамда 3 546 та мевали ва манзарали боғ ташкил этилган.
15 179 гектардан ортиқ майдон 70 минг 365 та кўча ободонлаштирилиб, 7 294 км узунликдаги ариқ ва лотоклар тозаланган. 9 948 та қабристон ва 532 та зиёратгоҳлар ҳам ободонлаштирилиб, тартибга келтирилди.
Шарҳлар