АҚШда “Хелен” довули туфайли камида 40 киши ҳалок бўлди

Foto: Getty Images

Американинг Флорида штати соҳилларига “Хелен” довули ёпирилиши туфайли, камида 40 киши ҳалок бўлди. Маҳаллий ҳукумат хабарига кўра, Жанубий Каролина штатида камида 17 киши, Жоржияда — 15, Флоридада — 6, Шимолий Каролинада эса икки киши ҳалок бўлган.

Довул оқибатида турли штатларда 3,5 миллион киши электрсиз қолган. Мамлакат жануби-шарқидаги кўплаб аэропортлар ишида узилишлар кузатилмоқда. Шимолий Каролинадаги Шарлотт/Дуглас халқаро аэропортида 400 та рейс бекор қилиниб, 500 таси кечиктирилди. Жоржия аэропортида эса 200 та рейс бекор қилинган ва тахминан 400 таси кечиктирилган.

Флорида, Жоржия, Шимолий Каролина, Жанубий Каролина, Алабама ва Виржинияда фавқулодда ҳолат режими жорий этилди. Теннесси штатидаги Ньюпорт шаҳрида Уотервилл тўғонида юз берган авария туфайли маҳаллий аҳоли эвакуатсия қилинмоқда.

Довулларга қарши кураш миллий маркази хабарига кўра, айни пайтда довул ўз кучини йўқотган ва шимолга қараб ҳаракатланмоқда. Шанба куни эрталаб “Хелен” Теннеси штатига бориб етиши кутилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.