Хитой компанияси Самарқанд ва Жиззахда шамол электр станцияларини қуради
Хитой компанияси Самарқанд ва Жиззах вилоятларида 250 МВт қувватга эга иккита шамол электр станциясини қуради. Шавкат Мирзиёев томонидан бу борада тегишли қарорлар қабул қилинди.
Лойиҳаларнинг пудратчилари Universal Energy компаниясининг шўба корхоналари Peak Wind Alpha ва Peak Wind Beta ҳисобланади. Компаниялар хорижий банкдан 18 миллион долларлик кафолатлар берган.
Хусусан, умумий қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш режалаштирилган, ҳаво электр узатиш линиялари ҳам кўзда тутилган. Ҳар икки лойиҳани амалга ошириш учун хорижий инвестор 250 миллион доллар ажратади.
“Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти станциялардан электр энергиясини 25 йил давомида сотиб олади.
Шарҳлар