Хитой делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилмоқда
12-15 май кунлари Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Лю Гочжун бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар бермоқда Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов.
Ташриф дастуридан ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг 7-йиғилишида иштирок этиш, Тошкент шаҳри, Самарқанд, Сирдарё вилоятларидаги бир қатор саноат обьектлари фаолияти билан танишиш ўрин олган.
Улашиш:
Шарҳлар