Хитойнинг юк авиакомпанияси Тошкентга мунтазам рейсларни йўлга қўймоқда

Foto: Uzbekistan airports

Хитойнинг «YTO Cargo Airlines» авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам юк қатновларини йўлга қўймоқда. Авиакомпания вакиллари “Uzbekistan Airports” компанияси раҳбарияти билан жорий йилнинг 3-июн куни бўлиб ўтган музокараларда шундай ният билдирган.

«Юк ташувчининг Тошкент халқаро аэропортига биринчи парвози 2024-йил 6-июн куни, Хитойнинг «Comac» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган янги турдаги ARJ21-700 самолётида амалга оширилиши режалаштирилган», – дейилади хабарда.

Аввалроқ «YTO Cargo Airlines» авиакомпанияси Боэинг 757 самолётларида Тошкентга чартер рейсларини амалга оширган эди.

«YTO Cargo Airlines» Хитойнинг юк ташувчи авиакомпанияси бўлиб, бош қароргоҳи Ханчжоуда жойлашган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.