Ўзбекистон ёш хоккейчилари Осиё ва Океания чемпионатларида йирик ғалабага эришди
24 апрель куни Ўзбекистон ёш хоккейчилари Осиё ва Океания чемпионатини ғалаба билан бошлади. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистонда хоккей бўйича Осиё ва Океания чемпионати бошланган. Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ташкил этилган турнирда биринчи давра учрашувлари бўлиб ўтган. Биринчи учрашувда спортчилар Эрон терма жамоасини йирик 19:0 ҳисобида мағлуб этишган.
Тўқнашув олдидан “Humo Arena” спорт мажмуасида турнирнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтган. Тадбирда Халқаро хоккей федерацияси, Спорт вазирлиги ва Миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти иштирок этишган.
Ўзбекистон жамоаси мусобақада «А» гуруҳидан ўрин олган бўлиб, унда Эрондан ташқари Таиланд, Малайзия ва Қувайт жамоалари ҳам бор.
Шарҳлар