Термиз ҳайвонот боғида ноёб турдаги Бухоро буғуси болалади
Жорий йилнинг 28 август санасида Термиз ҳайвонот боғида сақланаётган ноёб турдаги Хонгул — Бухоро буғуси болалади. Ҳозирда жониворнинг саломатлиги яхши, у ветеринарларнинг назорат остига олинган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бугунги кунда ҳайвонот боғида 4 бош — 2 бош эркак, 2 бош урғочи Бухоро буғуси сақланмоқда.
Хонгул (Бухоро буғуси) — йўқ бўлиб кетаётган, локал тарқалган кенжа тур ҳисобланади. Ўтмишда Сирдарё ва Амударё ҳавзаларининг барча тўқайзорларида кенг тарқалган.
Ҳозирда Амударё водийсининг юқори (Сурхондарё вилояти) ва ўрта (Бухоро вилояти Қизилқум қўриқхонаси) оқимида яшовчи, Зарафшон Миллий табиат боғи ва Қуйи Амударё биосфера резервати, шунингдек, Зарафшон дарёси юқорисида – Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасидаги абориген популятсиялари, интродуксия ва реинтродуксия йўли билан юзага келган сунъий гуруҳлари мавжуд.
Шарҳлар