Хоразмда банкаматни ўмармоқчи бўлган шахс қўлга олинди
12-апрель куни соат 03:38да Урганч шаҳар қўриқлаш бўлими Мониторинг марказига, шаҳарнинг Хонқо кўчасида жойлашган “Ҳамкорона”га тегишли бўлган банкоматдан ташвиш хабари келиб тушган.
Олинган хабарга кўра кўрсатилган манзилга етиб борган қўриқлаш бўлими тезкор гуруҳ ходимлари банкомат муҳри бузилганлиги ҳамда сейф эшиклари очиқ ҳолатда эканлиги аниқлаган.
Хабарга кўра, «яширинишга уринган номаълум шахс воқеа жойидан унча узоқ бўлмаган ҳудудда қўлга олинган ва Урганч шаҳар 2-сонли ИИБга топширилган».
Ҳолат юзасидан олиб борилган ўрганишлар давомида ушбу номаълум шахс 34 ёшли Янгибозор туманда яшовчи фуқаро М.Б. эканлиги аниқланган ва суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар