Хоразм вилоятига транспорт бошқармаси бошлиғи тайинланди

Фото: Транспорт вазирлиги

Транспорт вазирининг буйруғига асосан Сатимов Темур Мухтарбекович Хоразм вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Тайинловга қадар Т.Сатимов “Хоразм минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” давлат унитар корхонаси бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботлар бўлими бош мутахассиси лавозимида фаолият юритган.

Шу пайтгача Хоразм вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Р.Бабаев Транспорт вазирлигининг Автомобил ва жамоат транспорти департаменти бошлиғи ўринбосари – бошқарма бошлиғи лавозимига тайинланган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.