Хоразмда ичимлик сувининг нархи ошди

Фото: хабар.ўз

Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши томонидан 2024 йил 30 майда Хоразм вилоятида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун янги тарифлар (нархлар) тасдиқланди. Унга кўра, 2024 йилнинг 16 июндан қуйидаги белгиланган тарифлар амалда қўлланилади:

Ичимлик суви:

  •  аҳоли учун –1 м3 – 3 500 сўм;
  •  буджет ташкилотлари учун – 1 м3 – 8 000 сўм;
  • вулгуржи истеъмолчилар учун – 1 м3 – 8 000 сўм;

Оқова сув хизмати учун:

  • аҳоли учун – 1 м3 – 1 700 сўм;
  • буджет ташкилотлари учун – 1 м3– 2 800 сўм;
  • улгуржи истеъмолчилар учун – 1 м3– 2 800 сўм.

Нархлар ҚҚСсиз кўрсатилган. Сув, канализация ва иссиқлик нархлари ҳам 1 апрелдан ошганди. Бунга ҚҚС нол ставкасининг бекор қилиниши сабаб бўлган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.