Хоразмда бир аёл пул туфайли ўз танишини бўғиб ўлдирди
Хоразм вилоятида бир аёл ўзининг таниши бўлган бошқа бир аёлни ўлдириб, жасадини ўз ҳовлисига кўмиб қўйган, дея хабар бермоқда вилоят прокуратураси матбуот хизмати.
Қайд этилишича, жиноят 17 апрель куни Урганчнинг “Ҳамжиҳатлик” маҳалласида юз берган. Шу ерда истиқомат қилувчи аёл танишига қўнғироқ қилиб, уйига чақирган.
Суҳбат чоғида улар ўртасида пул туфайли келишмовчилик юзага келган. Уй эгаси ўз суҳбатдошини рўмол билан бўғиб ўлдириб, сўнг мурдани ўз ҳовлисига кўмган.
Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар