Хорижга вақтинча ишлаш учун кетаётган шахсларнинг харажатлари қопланади

Фото: Бандлик вазирлиги

Президент Фармонига асосан хорижга вақтинча ишлаш учун кетаётган фуқаролиарнинг имтиҳон, виза ҳамда йўл чиптаси харажатлари қоплаб берилади.

2024 йил 1-июндан бошлаб «Хорижда иш» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга:

  • хорижий тиллар ва касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун, башарти улар муваффақиятли топширилганда ва сертификат олинганда БҲМнинг 3 бараваригача;
  • «Ишчи виза» ни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар учун БҲМнинг 5 бараваригача;
  • Йўл чиптаси учун БҲМнинг 2 бараваригача миқдорда компенсация тўланади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.