Хотин-қизларга тадбиркорлик қилиши учун кредит маблағлари қай тартибда ажратилади

Фото: norma.uz

Қонунчиликка кўра, хотин-қизларга тадбиркорликни йўлга қўйиш учун Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан 3 йилгача ва 6 ойгача имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиз ставкада 33 миллион сўмгача кредитлар ажратилади

Кредитлар қуйидаги дастурларни муваффақиятли тугатган хотин-қизларга берилади:

  • Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ва Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби маъқулланган дастурлар асосидаги ўқув курслари;
  • “Ишга марҳамат” мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, маҳаллалардаги касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ва Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари ёки нодавлат таълим муассасаларининг касбга ўргатиш ўқув курсларининг махсус ўқитиш дастурлари.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.