Тошкентдаги хусусий боғчада тарбиячи болани уриб, ҳақоратлади
Болалар омбудсманига Тошкент шаҳрида яшовчи И.Н. ва Б.Н. (ота-она) мурожаат этди. Ўз мурожаатида ота-она 2021 йилда туғилган фарзанди хусусий мактабгача таълим муассасасида тарбияланишини, жорий йилнинг 29 июнь куни навбатчи тарбиячи Ш.К. (аёл) фарзандини уриб, ҳақоратлаганини билдирган.
И.Н. нинг айтишича, ҳолат юзасидан муассаса мудирасига мурожаат қилиб, видеотасвир нусхасини олмоқчи бўлганида мудира томонидан рухсат берилмаган ва тарбиячига нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмаган.
Болалар омбудсманининг Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига сўрови асосида мазкур ҳолат вазирлик мутасаддилари томонидан ўрганилди.
Ўрганиш натижасида боғча тарбиячиси Ш.К. га нисбатан «ҳайфсан» интизомий жазо чораси қўлланилди.
Шунингдек, муассасанинг кейинги фаолияти давомида болаларга тазйиқ ҳолатларига йўл қўймаслик устидан вазирлик тизимли назорат қилиши билдирилди.
Шарҳлар