Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши янада оширилади
16 октябрдаги Фармон билан Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:
- давлат акция пакетларини хорижий инвесторларга “Тошкент” РФБ савдолари орқали хорижий валютада сотиш ва улар бўйича тўловларни шартномада белгиланган валютада амалга ошириш;
- махсус иқтисодий, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарининг бош режасига мувофиқ, саноат зоналари инфратузилма билан таъминлангандан ва давлат қабул комиссияси томонидан қабул қилингандан сўнг улар ҳудудидаги ер участкаларини аукцион савдоларига чиқариш.
Улашиш:
Шарҳлар