Ўзбекистонда иккита автокорхона хусусийлаштирилади
Давлат активларини бошқариш агентлиги Avto Climate Control МЧЖ устав капиталидаги 100 фоиз, “Автокомпонент” МЧЖ устав капиталидаги 98,8 фоиз улушларни оммавий савдолар орқали хусусийлаштиришнинг очиқ савдо жараёнлари бошланганини эълон қилди.
Avto Climate Control 2010 йилда ташкил этилган бўлиб, асосий фаолияти автомобиллар учун иситиш ва совитиш тизимларини ишлаб чиқаришдан иборат. Устав фонди 12 592,9 миллион сўмни ташкил етади.
“Автокомпонент” ҳам 2010 йилда ташкил этилган бўлиб, автомобилларнинг турли бутловчи қисмларини ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Устав фонди 969,5 миллион сўмни ташкил етади.
Давлат активини сотиб олувчилар учун қўйиладиган шартлар:
- корхонанинг асосий фаолият турини активлар олди-сотди шартномаси рўйхатдан ўтгандан сўнг 10 йилдан кам бўлмаган муддат давомида сақлаб қолиш;
- ушбу муддат давомида маҳсулотларнинг лицензиати бўлган General Motors компанияси томонидан тасдиқланган етказиб берувчи билан техник қўллаб-қувватлаш бўйича лицензия келишувларига ва General Motors технологиялари билан боғлиқ технологик жиҳозлардан фойдаланиш юзасидаги Бош Альянс келишувида ўрнатилган талаблар ва тегишли чекловларга қатъий риоя қилиш;
- 2 йил мобайнида корхонада мавжуд иш ўринларини ва ишчилар сонини сақлаб қолиш (табиий сабаблар билан бўшайдиган иш ўринлари бундан мустасно), амалдаги иш ҳақи фонди миқдорини камайтирмаслик ва жамоа шартномаси шартларини ёмонлаштирмаслик.
Улашиш:
Шарҳлар