Якшанба кунидан ҳаво совий бошлайди
13 октябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 14−17 октябрь кунлари қолган ҳудудларга совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, дея огоҳлантирди Ўзгидромет агентлиги директори Шерзод Ҳабибуллаев.
Қайд этилишича, 13−17 октябрда ҳаво ҳарорати кечалари +3…+8 даражагача, республика шимолида баъзи жойларда 0…−2 даражагача, кундуз кунлари +13…+18 даражагача аста-секин пасаяди.13−15 октябрь кунлари республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин, баланд тоғларда ёмғир қорга айланади.
Аввалроқ 11 ва 13−14 октябрь кунлари республиканинг тўртта вилоятидаги тоғли ҳудудларда кутилаётган ёмғирлар сабабли сел-сув тошқинлари юз бериши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Шарҳлар