Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 30 сентябрь куни ўз ишини бошлайди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг эллик саккизинчи ялпи мажлиси 2024 йил 30 сентябрь куни соат 11:00 да Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг мажлислар залида ўз ишини бошлайди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ялпи мажлисни видеоконференцалоқа тарзида ўтказиш режалаштирилган.
Ялпи мажлис Сенатнинг YouTube тармоғидаги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри ёритиб борилади.
Жумладан, қишлоқ хўжалиги кооперативи, темир йўл транспорти, халқаро битимларни ратификация қилиш ҳақидаги қонунлар ҳамда бир қатор бошқа қонунлар кун тартибидан ўрин олган.
Шунингдек, сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш масаласини ҳам кўриб чиқишни режалаштирган.
Шарҳлар