Афғонистоннинг янги элчиси Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлади
Абдул Ғаффор Теравий Афғонистоннинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонаси раҳбари сифатида фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишалр вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди.
Вазир Афғонистон элчиси билан учрашув ўтказди.
“Мамлакатларимиз ўртасидаги муштарак тарих ва фаровонлик манфаатлари барча соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларимизни ривожлантиришга туртки бўлиб хизмат қилмоқда. Бугунги учрашувимиз давомида икки томонлама, минтақавий ва глобал кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдик”, — деб ёзди Саидов ўз Telegram-каналида.
Улашиш:
Шарҳлар