Янгиҳаёт туманида “Майнинг ферма” ташкил этган хонадон аниқланди

Фото: Prokuratura Departamenti

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди, деб ёзмоқда Департамент матбуот хизмати.

Ўтказилган тезкор тадбирда “Чортоқ” МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро О.К. ўз уйининг ертўласида 5 та тўпламдаги майнинг қурилмаларини тижорат мақсадида электр тармоғига яширинча улаб, жами 751,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик), 278-9-моддаси (майнинг фаолиятини қонунга хилоф равишда амалга ошириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.