Тошкент метрополитенига учта янги поезд олиб келинди
Бугун, 29 май куни Тошкент метрополитени вагон паркига яна янги тўрт вагонли 3 та замонавий метро поездлари олиб келинди. Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу ҳаракат таркиблари белгиланган йўриқномага асосан, 7-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, сўнгра йўловчиларга хизмат қилиши йўлга қўйилади.
Шунингдек, йўналишлардаги вақт интервалларини янада қисқартириш мақсадида, янги ҳаракат таркиблари асосан, “Ер усти ҳалқа йўли йўналиши”да ҳаракатга чиқарилади.
Аввалроқ 2024—2025 йилларда Ўзбекистонга 60 дона метро вагонларини етказиб берилиши маълум қилинган эди.
Улашиш:
Шарҳлар