Фурқат Маҳмудхўжаев маҳаллалар уюшмасининг пойтахт бошқармаси бошлиғи бўлди

Фуркат Махмудходжаев
Фото: хокимият Ташкента

Маҳмудхўжаев Фурқат Сидиқхўжаевич Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар қиляпти.

«Узоқ йиллар давомида давлат ва жамият бошқаруви тизимида самарали фаолият юритиб келган Маҳмудхўжаев Фурқат Сидиқхўжаевич ушбу лавозимда иш бошлади», – дейилади хабарда.

Фурқат Маҳмудхўжаев 1965 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1989 йил Тошкент давлат техника университетини тугатган.

Кўп йиллар давомида Тошкент шаҳар Маҳаллалар кенгаши бошқаруви раиси бўлиб ишлаган. 2020 йил феврал ойидан ҳозирги кунга қадар Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати раҳбари – матбуот котиби, ҳокимнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида самарали фаолият юритган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.