Ўзбекистонда йил бошидан буён 260 мингдан ортиқ енгил автомобиль ишлаб чиқарилган
Ўзбекистон автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2024 йилнинг саккиз ойи мобайнида 260 191 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар бермоқда.
2024 йилнинг январь-август ойларида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони қуйидагича бўлган:
— Cobalt – 102 052 дона
— Damas – 59 545 дона
— Tracker – 27 454 дона
— Onix – 21 607 дона
— Lacetti-Gentra – 12 837 дона
— KIA – 12 795 дона
— Chery – 5 190 дона
— Haval – 1 390 дона
— Махсус енгил автомобиллар – 17 321 дона
Улашиш:
Шарҳлар