Ер майдонларини расмийлаштириб бермоқчи бўлган фирибгарлар қўлга тушди

Фото: departament.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам судланган Ш.Б. фуқаро Д.С.га Кармана тумани “Хазора” МФЙ ҳудудидаги “Ё.А.” МЧЖнинг 2,5 гектар ер майдонини иссиқхона қуриш учун гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида унинг номига расмийлаштириб олиб бериши эвазига 27 800 АҚШ доллари ва 165 млн сўмни олган вақтида далиллар билан ушланган.

«Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса фуқаро С.М. фуқаро М.М.га танишлари ёрдамида “8-Март” МФЙ ҳудудидаги боғдорчилик-узумчилик ширкатига қарашли 50 сотих ер майдонини унинг номига расмийлаштириб олиб бериш эвазига 10 000 АҚШ долларини олган вақтида далиллар билан қўлга олинган», – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.