Пул эвазига ер майдони ажратиб беришини айтган муҳандис қўлга тушди

Фото: Департамент

Андижон вилояти Шаҳрихон туманида “Катта Фарғона магистрал канали бошқармаси” муҳандиси У.Т. фуқаро М.Д.нинг ишончига кириб, унга ушбу бошқарма тасарруфидаги 20 сотих ер майдонини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун ажратиб бериши эвазига 2 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган ва У.Т.нинг ушбу пуллар ҳисобидан 500 АҚШ долларини қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.