Сурхондарёда 1,5 гектар ер майдонини 300 млн сўмга олиб бермоқчи бўлган шахс ушланди
Бандихон туманида ер майдони олиб беришини ваъда қилган шахс ушланди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Т. фуқаро К.И.нинг ишончига кириб, унга тумандаги “Полвонтош” МФЙ ҳудудидаги давлат захирасидаги 1,5 гектар ер майдонини гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 300 млн сўм эвазига унинг номига расмийлаштириб олиб беришини айтиб, ушбу пуллар ҳисобидан 14 200 АҚШ доллари ва 100 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шарҳлар