Eр майдони олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Foto: @Department_uz

Қизилтепа туманида 24 сотих ер майдони олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Департамент ахборот хизмати ёзмоқда.

“Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қизилтепа туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Г.И. фуқаро Қ.Д.нинг ишончига кириб, унга Кармана тумани “Кумушкон” МФЙ ҳудудидаги 24 сотих захирадаги ер майдонини 110 млн сўм эвазига унинг номига расмийлаштириб олиб беришини айтиб, шундан 45 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган”, – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.