Пул эвазига ер майдонлари олиб бермоқчи бўлганлар қўлга тушди

Фото: департамент

Навоий вилоятида фуқаро Х.Я. Кармана туманидаги “К.” фермер хўжалигининг 3 гектар ер майдонини фуқаро Ш.Х.га кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб олиб бериши эвазига 28 000 АҚШ доллари ва 200 млн сўмни олган вақтида далиллар билан ушланган.

Тўрақўрғон туманида эса фуқаро С.К. бошқа бир фуқаро М.Книнг боғдорчиликка ихтисослашган 27 сотих ер майдонини фуқаро Б.З.га танишлари ёрдамида 15 000 АҚШ доллари эвазига расмийлаштириб олиб беришини айтиб, олдиндан 3 400 АҚШ доллари ва 7,4 млн сўмни олган вақтида қўлга тушди.

«Пахтаобод туманида “Б.Қ.” фермер хўжалиги иш юритувчиси Н.Б. фуқаро З.Б.га деҳқон хўжалиги ташкил қилиш учун ажратилган 10 сотих ер майдонини фуқаро Ю.Н.га 8 000 АҚШ долларига уй-жой қуриш учун сотишга келишиб, гўёки кадастр бўлимида ишловчи танишлари ёрдамида ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига 1 600 АҚШ долларини қўлга киритиб, яна 1 400 АҚШ долларини олган вақтида ушланди», – деилади хабарда.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.