Ердан мақсадсиз фойдаланган 86 та фуқаро унга эгалик ҳуқуқидан маҳрум этилган

Фото: кадастр

2023/2024 йиллар давомида республика бўйича 36 904 та ҳолатда 7 254,9 гектар ер ўзбошимчалик билан эгалланганлиги аниқланди, деб хабар бермоқда Кадастр агентлиги раҳбарияти.

Агентлик органлари томонидан берилган ёзма кўрсатмалар асосида ҳамда аҳоли ўртасида олиб борилаётган тушунтиришлар натижасида 20 945 та ҳолатда 3 726,8 гектар (57 %) майдондаги қонунбузилишлар ихтиёрий бартараф этилган.

«Ўзбошимчалик билан эгалланган майдонларни қайтариш, ноқонуний қурилмаларни буздириш ҳақида судларга 13 560 та ёки 3 175,5 гектар даъво аризалари киритилди ва жиноят аломатлари кузатилган 1 331 та иш ҳужжати прокуратура органларига юборилди», – дейилади хабарда.

Жорий йилда республика бўйича ердан мақсадсиз фойдаланиш билан боғлиқ 2 721 та (17 656,3 гектар) ҳолат аниқланиб, ПФ–6243-сон Фармонга мувофиқ 86 та (947,8 гектар) ҳолатда ер участкаларига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш юзасидан судларга мурожаат қилинган.

Ҳокимликларга 2 635 та (16 708,5 гектар) ҳолатда тақдимномалар киритилиб, 14 578,6 гектар мақсадсиз фойдаланилган ерлар захирага қайтарилиши таъминланди.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.