Қирғизистондаги уйлардан бирида Ўзбекистонга олиб борувчи ер ости туннели топилди (видео)

тунель
Фото: кадр из видео

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Жалолобод вилояти Сузоқ туманидаги Бекобод қишлоғидаги уйлардан бирида Қирғизистонни Ўзбекистон билан боғловчи ерости туннелини аниқлади. Ундан товарлар ва одамларни ноқонуний юбориш учун фойдаланилган.

Туннель чуқурлиги 15 метрга, жами узунлиги 150 метрга тенг бўлиб, ундан Қирғизистон давлат чегарасигача бўлган масофа 50 метрни ташкил этган, туннел баландлиги эса 1 метр 70 сантиметр бўлган, дейилади қўмита хабарида.

Уй эгаси контрабанда каналини ташкил этганликда гумон қилиниб қўлга олинган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.