Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг 30 йиллигига бағишланган фестивал бўлиб ўтди
18 май куни Тошкент Ботаника боғида Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон Республикаси ҳамкорлигининг 30 йиллигига бағишланган Фестивал бўлиб ўтди. Байрам тадбирига Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим санаси муносабати билан ўтказилган кенг қамровли маданий-маърифий тадбирлар дастурида уч мингдан ортиқ меҳмонлар ташриф буюриб, иштирок этди.
“Бу йил биз Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги самарали ва мустаҳкам ҳамкорликнинг 30 йиллигини нишонлаймиз. Ушбу фестивал Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиши, демократик қадриятлари ва иқтисодий фаровонлигини қўллаб-қувватлашга интилишимизнинг ёрқин намоёни бўлди. Биз савдо, таълим, инсон ҳуқуқлари, барқарор ривожланиш ва маданий алмашинувни яхшилашга қаратилган кенг кўламли лойиҳа ва ташаббусларни тақдим эта олганимиздан фахрланамиз. Ҳамкорлигимиз ўзаро ҳурмат ва умумий қадриятларга асосланади ва биз биргаликда келажакда бундан-да катта муваффақиятларга эришишимизга ишончимиз комил”, – деди Шарлотта Адриан Хоним олиялари, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси.
Фестивалнинг марказий элементи йирик кўргазма бўлиб, унда Европа Иттифоқи ва унга аъзо давлатлар томонидан Ўзбекистонда томонидан молиялаштирилган 50 та лойиҳа намойиш этилди. Ушбу ноёб платформа савдо, бандлик, инсон ҳуқуқлари, таълим, малака ошириш, барқарор ривожланиш, қишлоқ хўжалиги, маданият ва бошқа соҳалардаги ташаббусларни намойиш этди.
Европа Иттифоқининг Глобал Дарвоза доирасидаги савдо алоқаларини кенгайтириш ва аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган Ўзбекистон иқтисодий тараққиётида ҳал қилувчи рол ўйнайдиган лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилди. Инсон ҳуқуқлари ва фуқаролик жамияти соҳасидаги демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари тузилмаларини мустаҳкамлашга қаратилган ташаббуслар ҳам қайд этилди.
Кўргазмада Ўзбекистоннинг жадал ривожланаётган иқтисодиёти учун юқори малакали кадрлар тайёрлашда муҳим аҳамиятга эга бўлган таълим ва малака ошириш соҳасидаги Европа Иттифоқи томониидан молиялаштириглан лойиҳалари намойиш этилди.
Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги экологик барқарорлик ва қишлоқ хўжалиги лойиҳалари уларнинг фаолияти барқарор қишлоқ хўжалиги ва ресурсларни бошқариш, ҳозирги ва келажак авлодларнинг узоқ муддатли фаровонлигини таъминлашга қандай ҳисса қўшишини намойиш этди.
Ўзбекистонда Европа Иттифоқи томонидан қўллаб-қувватланаётган маданий лойиҳалар нафақат мамлакатнинг бой меросини асраб-авайлаш, балки самарали маданий алмашинувни ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
Кўргазмадан ташқари фестивал доирасида “Эрасмус” викторинаси, “Қишлоқ хўжалиги муваффақиятли мутахассиси” викторинаси, “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” маҳсулотларни татиб кўриш ва “Иқлим фреско”си ўйини каби интерфаол тадбирлар ўтказилди, уларда билим, кўникма ва долзарб масалалар бўйича турли нуқтаи назарлар тақдим этилди.
Фестивал “Саҳар” гуруҳи, Василиса Найпак, Элёрбек Мелибоев, Сабина Мустаева, “Marokand”, “Hooligans” гуруҳлари ва DJ King Macarella иштирокидаги гала-концерт билан якунланди.
Фестивал Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги 30 йиллик ҳамкорликнинг ютуқларини намойиш этди ва ўзаро ҳурмат, умумий қадриятлар ҳамда тинчлик ва фаровонлик истагига асосланган келгусидаги самарали ҳамкорлик учун янги уфқларни очди.
Европа Иттифоқи ҳақида
Европа Иттифоқи – Ўзбекистон ҳамкорлиги 1994 йилда ўрнатилган. Европа Иттифоқи 27 Европа давлатининг иқтисодий ва сиёсий иттифоқидир. У инсон қадр-қимматини ҳурмат қилиш, эркинлик, демократия, тенглик, қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқларини, шу жумладан озчиликларга мансуб шахсларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш қадриятларига асосланади. У ҳамманинг манфаатини кўзлаб бутун дунё бўйлаб барқарор ижтимоий, экологик ва иқтисодий ривожланишни рағбатлантириш мақсадида фаолият юритади.
Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги делегацияси
Халқаро бизнес маркази,
Амир Темур кўчаси, 107 Б
100 084 Тошкент, Ўзбекистон
Телефон: +998 78 120 16 01/02/03/04
Электрон почта: [email protected]
Веб-сайт: http://www.eeas.europa.eu/delegations/uzbekistan
Фото: Бобур Каримов / Anhor.uz
Шарҳлар