Иш ўрни яратган тадбиркорнинг кредит фоизи камайтирилади

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун Президент бошчилигида ўтқазилган йиғилишда банк филиаллари тадбиркор мижозларга кредит бераётганда фуқароларни ишга олиш шарти билан кредит фоизини камайтирадиган тизимни жорий қилиш таклиф қилинди.

Янги тизимга кўра, эндиликда банклар тадбиркорлар иш ўрни яратганидан кейин уларга берилган кредит фоизини тушириб боради.

Ҳоким ёрдамчилари эса ишсизларни тадбиркорни талаби асосида ўқитади.

Шунингдек, ижтимоий соҳада хусусий шериклик лойиҳаларини кўпайтириш орқали ҳам иш ўринларини яратиш мумкинлиги таъкидланди.

«Тумандаги 7-сонли шаҳар шифохонаси учун 200 ўринли янги бино қуриш чўзилиб келмоқда. Янги бино ишга тушса, ундан бўшайдиган 4,7 гектарда хусусий шериклик асосида кореялик инвесторлар 160 миллион долларлик 420 ўринли замонавий кўп тармоқли клиника қуриш ташаббусини берди», – дейилади хабарда.

 

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.